Буюк мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди

2019 йил 8 феврал куни туман марказида улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги (1441-1501) муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Алишер Навоий ҳайкали пойига туман ҳокимилиги, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан улуғ бобомизнинг асарларидан турли хилдаги саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ғазаллари, достонлари ва рубоийларидан парчалар айтишди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ўтказилаётган “Китоблар Карвони” акциясида ушбу тадбирда иштирок этган ўқувчи ёшларга 2000 га яқин китоблар тарқатилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM