Туманда аҳолини ис газидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 3 январдаги 11-11-сонли топшириғи ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 7 январдаги 03-03/12-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида навбати билан ҳар бир сектор ҳудудида жойлашган хонадонлар ва ташкилотларни газ, электр иситиш воситалари, печлар ва дудбуронларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши, ис газидан захарланишни олдини олиш мақсадида туман Ишчи гуруҳи томонидан тегишли тартибда аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.