Хушхабар

ЗАРШУНОСЛАР ЮТУҒИ

Нарпай тумани пиллакорлари бу йилги мавсумда 4840 қути ипак қурти парваришлаб, 271,5 тонналик “кумуш тола” хирмонини яратдилар. Бу эса белгиланган режа 100,5 фоизга бажарилганидан далолат.

Ютуқлар осонликча қўлга киритилмайди, албатта. Унинг замирида кўп йиллик тажрибага эга заршуносларнинг машаққатли меҳнатлари мужассамдир.

Бугун Тўра Ботиров, Ваҳоб Равшанов, Гуласал, Улжоной Бозорова, Тоҳир Содиқов, Абдусалом Хушматов номли, “Ҳадича Араббой”, “Нафисгул Орзу НРО”, “Ғалаба Қаҳрамон ота”  фермер хўжаликлари аъзолари ҳар бир қути ипак қуртидан ўртача 71 килограммдан  ҳосил олдилар.

Бундай меҳнат ғалабаси туманимиз халқига муборак бўлсин!

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM