Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбири

Тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб "Конституция бахтимиз қомуси" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

05

Туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович тадбир иштирокчиларини бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллик байрами билан самимий муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлигини, у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигини ҳамда бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиб келаётганлигини таъкидлаб, барча тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM