“Маънавият ва маърифат” хоналарида

Юртимизда сўнгги йилларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб, қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ҳамда  “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Туманда ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда “Маънавият ва маърифат” хоналарининг ташкил қилинганлиги ва талаб бўйича жиҳозланганлик (кутубхона, олдин фаолият юритган раҳбарларнинг фаолият юритган даври ҳамда шахмат бурчаги ва ҳ.к) ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM