ИСТЕЪДОДЛАР ЮРТИ

Россия Федерацияси томонидан “Истеъдодлар юрти” IV халқаро ижодий конкурси ўтказилди.

Онлайн тарзида бўлиб ўтган ушбу конкурсда 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат синфи ўқувчиси Нуриддин Мардонов иштирок этди.

Унинг ижод намуналари ҳакамлар ҳайъати томонидан иккинчи ўринга лойиқ топилди. Шу боис конурс ташкилотчилари уни ва устози Озода Нарзиевани махсус диплом билан тақдирладилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM