АРИҚ ВА ЗАВУРЛАР ҚАЗИЛМОҚДА

Халқимизда “Деҳқончилик йил танламас, яхши деҳқон ер танламас”,  деган нақл бор. Эртанги ҳосил тақдири учун бугундан ҳаракат қилиш, жумладан, ариқ, завурларни қазиш жуда муҳим.

Сув йўллари тозаланиб, завурларнинг қазилиши экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Туман ҳокими ва соха мутахассислари Ибн Сино, М. Шопиев номли, “Нарпай Улуғбек”, “Қадим” ва “Баландбоғсарой” муқобил машина-трактор парклари ҳудудидаги фермер хўжаликларида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. 

Таъкидлаш лозимки, айни пайтда “Нарпай махсуссувпудрат” ДУК томонидан завурларни қазиш ишлари сифатли бажарилмоқда. Фермер хўжаликлари аъзолари эса сув йўлларини тартибга келтиришяпти.
 
Олиб борилаётган ишларни қисқа муддатларда охирига етказиш юзасидан туман ҳокими масъулларга аниқ топшириқлар берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM