ЧОРВАЧИЛИК ФЕРМАСИДА

“AGRO GOLD SPRING”  фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплексида 500 бошдан ортиқ зотдор қорамол, 2500 бош қўй-қўзи, 91 бош йилқи парваришланмоқда.

Германия ва Голландия давлатларидан келтирилган соғин сигирларнинг ҳар бошидан кунига ўртача  30  литрдан сут соғиб олинмоқда.

Бугун туман ҳокими ўринбосари Жасурбек Шодиев фермада амалга оширилаётган ишлар, янги қурилган соғимхонадаги замонавий соғин аппаратларини кўздан кечирди.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM