ҒАЛЛА ПАРВАРИШИГА ИЛМИЙ ЁНДАШИБ...

Бугун туманимизга Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Насриддин Халилов таклиф этилди.

Таъкидлаш лозимки, Н. Халилов мамлакатимизда таниқли профессорлардан бири. Унинг ғаллачилик назарияси ғалла парваришида кенг қўлланилади.
 

Профессор дастлаб, қишлоқ хўжалиги бўлими мутасаддилари ҳамроҳлигида тумандаги ғалла майдонларини ўрганиб чиқди. 5720 гектар ерда парваришланаётган ғалла ниҳолларининг ҳолати кўздан кечирилди.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов билан учрашиб, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш борасида суҳбатлашди.

Сўнг соҳа вакилларига ғалла парвариши борасида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар юзасидан қимматли маслаҳатларини берди.

Айни пайтда ғалла майдонларини суғориш шартлиги, кейинги сафар шарбатлаб сув олиш учун ўраларни қазиб тайёрлаш кераклиги айтилди. Шунингдек, менирал ўғит билан озиқлантиришда  ўғитни учга бўлиб, уч маротаба ўғитлаш мақсадга муфовиқ эканлиги таъкидланди. Бунга илмий ёндашиб, асослаб берилди.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM