МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси масъуллари Нарпай туманида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда  18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 120 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.
Учрашувда ҳар бир йигит-қизнинг муаммолари алоҳида эшитилди. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти бандлик, тадбиркорлик фаолияти учун кредит, ер олиш, кадастр масалаларидан иборат бўлди. Шу каби айрим ёш оилалар уй-жой сўраб мурожаат этишди.
Ўрганиш давомида мурожаатчи ва у кўтарган муаммолар мазмуни рўйхатга олиб борилди. Бу ўз навбатида ҳеч бир мурожаатнинг эътибордан четда қолмаётганидан далолатдир.
 Мутасадди ташкилот вакилларига масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM