ОДАМЛАРГА КАЙФИЯТ УЛАШГАН ТАДБИР

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири “Болғали” маҳалласи аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин.  Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.
Бугун 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди.  Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.
Эслатиб ўтамиз: Кўтаринки кайфиятдаги тадбирлар барча маҳаллаларда 10 кун мобайнида ўтказилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM