Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти»  аъзолигига Нарпай туманидан вакил сайланди.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолигига Нарпай туманидан Шамсиддинова Юлдуз Улуғбек қизи сайланди. 
Юлдуз Шамсиддинова 2001 йилнинг 29 ноябрь  куни Самарқанд  вилояти Нарпай туманида туғилган. Айни вақтда Нарпай туманида истиқомат қилади. Самарқанд  вилояти Юридик коллежини 2020  йил тамомлаган. Ўқиш даврида кўплаб танловлар ғолибаси бўлган. ”ТАШАББУСКОР ҲУҚУҚШУНОС ЁШЛАР” лойиҳаси муаллифи. 
Ҳозирги кунда ”Нарпай Юлдуз Савдо ХК“ юристи лавозимида иш фаолиятини юритмоқда.
Ўзбекистон “Адолат “ социал демократик партиясининг фаол аъзоси Юлдуз Шамсиддинова ўз дастурлари билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдек  мақсадларини амалга оширишида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM