КЎПРИК ТИКЛАШ САВОБ

Нарпай канали ортидаги кичик қишлоқ аҳли Чархин маҳалласи марказига бориш учун узоқ йўл босишарди. Айниқса, ўқувчилар мактабга қатнашга қийналишарди жуда. Эндиликда одамларнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.

Гап шундаки, доимо савобли ишга бош қўшишга одатланган Аҳмад бобо Эргашев шахсий маблағлари ҳисобидан 30 миллион сўм ажратиб, канал устига янги кўприк қурди. Қишлоқ аҳли Аҳмад бободан миннатдор.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM