ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож  қатламларини  янада қўллаб-қувватлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди. 
Мазкур фармойишга биноан Нарпай туманидаги 511 та эҳтиёжманд  оиланинг ҳар бирига бир миллион сумдан моддий ёрдам берилиши белгиланган. Айни пайтда секторлар кесимида маблағлар эгаларига манзилли  етказилмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги 161 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага бир миллион сўмдан моддий ёрдам берилди. Сектор раҳбари – туман ҳокими Ботир Жабборов пулларни хонадон эгаларининг шахсан қўлларига топширди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM