ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини туман ҳокими Ботир Жабборов олиб борди.
Сессия кун тартибига кўра, дастлаб Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси вазифасини бажарувчи Азиз Акрамов, туман Маъмурий суди раиси Ҳамза Ярашов, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси Камол Намозов ҳамда Каттақўрғон туманлараро Иқтисодий суди судьяси Йўлдош Норбековларнинг 2020 йил биринчи ярим йилликда судлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари тингланди.
Сўнг туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасур Шодиев тумандаги эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида камбағалликдан чиқариш бўйича  амалга оширилган ишлар,  “Самарқанд Силк АО” масъулияти чекланган жамият раиси Алишер Остонов эса МЧЖ томонидан бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.
 Шунингдек, туман ҳокими пандемия даврида барчанинг олдида турган муҳим вазифалар ҳақида тўхталди. 
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM