МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуннинг асосий вазифаси эса, маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашдир.

Қонунийлик, мутаносиблик, ишончлилик, тингланиш имкониятининг мавжудлиги, очиқлик, шаффофлик, тушунарлилик маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Шунингдек, манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги, бюракратик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги, маъмурий иш юритишнинг “бир дарча” орқали амалга оширилиши, тенг ҳуқуқлилик, ишончнинг ҳимоя қилиниши ҳам кафолатланган.

Илгари оддий маъмурий органга қилинган мурожаатларни ўрганишда ортиқча қоғозбозлик, бюракратик тўсиқларга дуч келингани рост. Ушбу қонун қабул қилиниши билан анашу тўсиқлар, бюракратик қарашларга барҳам берилди.

Янада соддароқ айтадиган бўлсак, эндиликда давлат хизматлари марказлари орқали мурожаатлар қисқа муддатда, ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этилади.

Маъмурий тартиб-таомиллари соҳасида муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишининг аҳамиятлилиги бир тарафдан давлат ҳокимият органлари ва иккинчи тарафдан уларга бўйсунмаган кўп сонли субъектлар, яъни фуқаро ва ташкилотлар орасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқ билан тартибга солиш зарурияти билан изоҳланади.

Мазкур муносабатлар ўзининг хусусиятига кўра қайд этиб ўтилган субъектларни жавобгарликка тортиб эмас, балки фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш ҳамда аризачиларга нисбатан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ.

Маъмурий тартиб-таомиллари ҳар қандай соҳа учун мўлжалланган махсус тартибларнинг тизимини яратишга имконият беради. Давлат фукциялари амалга оширилишининг ягона андозаларининг киритилиши ўзбошимчалик, суиистеъмоллик, коррупция ва давлат хизматидаги бошқа салбий кўринишларга барҳам беришда муҳим аҳамият касб этади.   

Зуфар НАЗАРОВ,

Нарпай тумани ҳокимлиги бош юрис консульти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM