ШАРТНОМАЛАР ИМЗОЛАНИШИ МУМКИН

Нарпай туман ҳокимлигида Эрон давлатининг “Седрус агро кластер” корхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.   Туман  ҳокими Ботир Жабборов, ҳоким ўринбосарлари ва инвесторлар ўртасида бўлиб ўтган музокаралар мавзуси Нарпайда сабзавотчилик кластери ташкил этиш ҳамда кичик саноат зонасидан экспортбоп пластик қувурлар ишлаб чиқариш заводи барпо этишга қаратилди.

Завод учун 4 миллион АҚШ доллари ҳамда кластерлик ишига 27 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритилиши мўлжалланган шартномалар  юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM