Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси Абдулла Орипов ҳамда Мутал Бурҳонов томонидан яратилганини кўпчилик билади. Афсуски, герб муаллифи ҳақида бундай деёлмаймиз.

 Давлатимиз герби 1992 йилнинг 2 июль куни Олий Кегашнинг Х сессиясида қабул қилинган бўлиб, унинг муаллифи графикачи-рассом Анвар Мамажоновдир.

Мусаввир 1950 йилнинг 22 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1968-1973 йилларда Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олган. Талабалик йиллари ўз даврининг буюк рассомлари Э.Лиепене ва Б.Шупак устахоналарида маҳорат сирларини ўрганади.

Ижодий фаолияти давомида Алишер Навоий, Пиримқул Қодиров, Муҳаммад Али, Азим Суюн, Хуршид Даврон, Ямин Қурбон, Мухтор Худойқулов асарларига, шунингдек халқ достонлари, афанди латифаларига илюстрациялар ишлаган. Шахсий кўргазмалари АҚШ, Баҳрайн, Белгия, Ливия, Марокаш, Тунис, Ҳиндистон каби мамлакатларда ўтказилган. Йигирмадан ортиқ халқаро кўргазмалар иштирокчиси ва совриндори.

А.Мамажонов сўнгги йилларда миллий қадриятларимизни тиклаш, ёшлар орасида кенг ёйиш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга оширяпти. Алпомиш, Камолиддин Беҳзод, Жалолиддин Мангуберди каби аждодларимиз юбилейига ишлаган эмблемалари анча оммалашган.

Миллий байроғимиз яратилишида ҳам унинг ҳиссаси бор.

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM