ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ

Қисқа вақт мобайнида “Интер Гроуп Нарпай” масъулияти чекланган жамият ҳомийлигида қиймати 1 миллиард 717 миллион сўмлик туман Давлат хизматлари маркази биноси қад ростлади. Бу борада масъулияти чекланган жамият раҳбари Ҳабибжон Ризаев ва тажрибали қурувчиларнинг хизматлари катта.

Бинода давлат хизматлари маркази ходимлари учун
20 ўринли зал, шу каби Бош вазир қабулхонаси, Е-ижро, нотариус, хайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш бўлими, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда инвесторларни қабул қилиш хоналари мавжуд. Демак бир жойнинг ўзида барча турдаги хизматлар кўрсатилади.

Бугун янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Азизовлар сўзга чиқиб, халққа хизмат кўрсатишда марказнинг ўрни, бунда аҳолига яратилган шароитлар хусусида сўз юритдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM