Ҳурматли туманимиз битирувчилари! 

Бугун Сиз мустақил ҳаёт остонасида турибсиз. Барчангизнинг қалбингиз ширин орзулар билан лиммо-лим. Келажак сари қадам ташлаш арафасида - дилда бироз хижиллик ҳам сезмоқдасиз. Чунки қадрдон мактабингиз, устозларингиз ва дўстларингиз билан  хайрлашасиз. Мактаб қучоғида шодон ўтказган кунлар ортда қолиб, унинг ўрнига янги ҳаёт, ажойиб таассуротлар ва тажрибалар оламига сафарингиз бошланяпти.

Биламизки,  кўпчилигингиз олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик кўрмоқдасиз. Бу борада барчангизга омад ёр бўлсин!
Биз Сиз каби илмга чанқоқ ёшларга ишонамиз. Юксак марраларни кўзлаб, келажакка интилаётган йигит ва қизлар билан ҳақли равишда фахрланамиз. 
Янги иш бошлаб, ўз тадбиркорлик фаолиятини юритишни режалаштираётган ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Шу каби етук касб-ҳунарга эга бўлишни истаётганлар бор. Бунинг учун эса туманимизда касб-ҳунар мактабларида ҳамда техникумларда билим олиб, тажрибага эга бўлишингиз мумкин.
  Бу йил 3016 нафар 9-синф, 2975 нафар 11-синфни битираётган азиз ёшларни мустақил ҳаётга қадам қўяётгани билан табриклайман. Келгуси фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилайман!                                                                                                        
 
Нарпай тумани ҳокими
Ботир Жабборов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM