КИТОБДАН ЯХШИ ДЎСТ ЙЎҚ

Инсонга маънавий озуқа берувчи бу китобдир. Шу боис “Китоб билим булоғи...”, “Китоб ҳаёт йўлини ёритгувчи офтоб” каби юзлаб мақоллар вижудга келган. Дарҳақиқат, кишининг маънавий юксалиши, камол топишида китобнинг ўрни беқиёс.

Бугун ўқувчи ўзини қизиқтирган адабиётни топишга қийналмайди. Ахборот кутубхона марказлари, китоб дўконлари доимий хизматимизда. Шунингдек, ёшларни китобхонликка қизиқишларини ошириш борасида ҳам етарлича тадбирлар ишлаб чиқарилган.

Биргина мисол. Республика миқёсида ўтказиладиган “Ёш китобхон” кўрик-танлови ғолибларига автомашина совға қилинаётгани ёш авлодни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада оширишига шубҳа йўқ.

Тумандошимиз Моҳинисо Шомуродова ушбу кўрик-танловининг илк мутлоқ ғолиби бўлиб, “Спарк” автомобили билан тақдирланди.  Кейинги гал яна бир нарпайлик қиз – Гулҳаё Эшмонова эса учинчи ўринга муносиб топилиб, юксак мукофотга сазавор бўлди.  Бундан  фақат ва фақат фахрланиш мумкин.

Танлов ғолибларига ҳавас қилган юзлаб йигит-қизларимиз китобга ошно тутиндилар. Лекин бу камлик қилади. Кексаю ёш, барча-барчамиз бадиий адабиётлар ўқишга одатлансак мақсадга мувофиқдир.  Негаки китобдан яхши дўст йўқ. У бизни эзгуликка етаклайди.

Бугунги карантин даврида уйда қолиб, китоб мутолаа қилиш учун вақт етарли. Қолаверса, айни пайтда ижтимоий тармоқларда онлайн тарзида китобхонлик тарғиботлари ўтказилмоқда. Бундай қулайликлардан фойдаланишимиз керак холос.

Қадамжон АБДУХАЙИРОВ,

Республика маънавият ва маърифат маркази Нарпай туман бўлинмаси раҳбари. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM