"Ибратли оила" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 21 июнь куни тумандаги 27-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан "Ибратли оила" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда "Қозиёқли", "Зоир ота", "Хўжақўрғон", "Зирабулоқ", "Болғали" маҳаллаларидаги оилалар "Бу менинг оилам", "Оилам фотоальбомлари", "Оила - муқаддас қўрғон" тезкор савол жавоблари, "Оила мустахкамлиги - юрт тинчлиги" мавзуларида саҳна кўриниши шартлари бўйича ғолиблик учун беллашдилар.

"Ибратли оила" Республика кўрик-танловининг туман босқичида "Зирабулоқ" маҳалла фуқаролари Норбоевлар оиласи фаол иштирок этиб, барча шартлар бўйича юқори балларни тўплашди. Айниқса, "Оилаларда эрта никоҳнинг салбий оқибатлари" принципларини тарғиб қилиш бўйича Норбоевлар оиласи томонидан тайёрланган саҳна кўриниши тадбири иштирокчиларга катта таассурот қолдирди. Танловда иштирок этган оилалар туман ҳокимлиги ва туман "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM