#Сессия

Нарпай тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг сакизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан:

  1. Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг саккизинчи сессияси 2020 йил 30 июль куни соат 10:00 да чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
    1. Тумандаги эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
    2. Жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани суди, Нарпай тумани Маъмурий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақурғон туманлараро суди ҳамда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судлари раисларининг 2020 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи;
    3. “Samarqand Silk АО” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи.
  3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Нарпай тумани

ҳокими     Б.Жабборов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM