Туманда ёшлар маънавиятини ошириш, уларни санъат ва маданиятга қизиқтириш мақсадида ташкил этилган "Қувноқлар ва Зукколар" кўрик танловининг тумн финал босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 5 та жамоадан тумандаги 22-мактабнинг "Афандининг жиянлари" жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ёшларимиз бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида ушбу танлов туман маданият марказларида давом этади.