Ҳоким ва ёшлар учрашуви

30 июн Ўзбекистонда ёшлар куни. Ушбу кун муносабати билан Нарпай тумани Давр Нур маросимлар саройида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокими Ботир Жабборов барча Нарпай ёшларини ушбу катта тантана билан табриклади. Учрашувда ёшларнинг саволлари, таклиф ва истакларини тинглаб, уларни барчасини амалга ошириш, ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Учрашувда ушбу йил касб-ҳунар коллежларини аъло баҳоларга битирган ёшларга имтиёзли дипломлар топширилди. Учрашув ёшлар кунига бағишланган байрам дастурига уланиб кетди. Барча ёшларга байрам муборак бўлсин!

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM