Бош вазир қабулхоналари орқали тадбиркор муаммоси тезкорлик билан ҳал этилади

Жорий йилнинг 22 июнь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Президентимизнинг шу йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериш мақсадида тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Мамажонов, Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон тумани ва шаҳридан келган тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот қилди ва мазкур қарор ижроси натижасида уларнинг муаммолари тезкорлик билан бартараф этилиши ҳақида гапирди.

Таъкидландики, жойларда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши натижасида тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлар муаммолари тезкор ўрганилади ва бартараф этилади. Қабулхоналарда ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирок этади.

Давра суҳбатида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. Шунингдек, тадбир давомида ишбилармонларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам тингланди. Шу ернинг ўзида бу муаммоларга ечим топиш чоралари белгиланди.
 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM