Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномаси  юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон фармонлари қабул қилинди.

Аҳоли рўйхатга олиш саволномасини тўлдириш орқали аҳолининг ижтимоий келиб чиқиши, ҳалқ хўжалиги тармоқларидаги таркиби, аҳолининг худудлар бўйича жойлашиши, иш билан бандлиги ва ишсизлар хақидаги маълумотлар, оилавий таркиби ва ижтимоий аҳволи хақидаги маълумотларни йиғувчи жараёндир.

Аҳолини рўйхатга олиш - маълум худудда, мамлакатда яшаётган аҳолининг сони, сифат кўрсаткичлари: аҳоли хақидаги демографик, иқтисодий, ижтимоий маълумотларни олиш, таҳлил қилиш, маълумотларни чоп этиш ва келажак истиқболларини белгилаш учун тайёргарлик кўриш жараёни ҳисобланади.  

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасида фақат демографик маълумотларни йиғиш билан чегараланиб қолмайди аксинча, маъ­лумотларни таҳлил қилиш ва матбуотда чоп этиш рўйхатга олишнинг якуний натижаси хисобланади. Иккинчидан, ахолини рўйхатга олиш орқали фақат аҳоли хақидаги маълумотларни эмас, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таркиблари хакида маълумотларни олишга муваффақ булинади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк маротаба ўтказилиши белгиланди. Сўнгги марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1989 йилда ўтказилган. Аҳолини рўйхатга олишнинг муваффақятли чиқиши аҳолини рўйхатга олиш давридан ушбу саволномадаги саволларни мазмун мохиятини тўғри тушунганлик даражасига боғлиқ Руйхатга олишни бошлашдан аввал аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. Тушунтириш ишлари маҳаллий матбуот орқали, радио ва телевидение орқали, мактаблар, ташкилотларда сухбат уюштириш ёки кургазмали ташвиқот ишлари орқали амалга оширилиши мумкин.

 Аҳолини руйхатга олишнинг ташкилий режаси доимий иш олиб борувчи статистика ташкилотлари томонидан тузилади. Аҳолининг кундалик хисоби деб аҳоли табиий харакатлари хисобини рўйхатга олиш йули билан амалга оширилишига айтилади.Статистик хисоботлар асосини қонун ташкил этиб, ушбу қонун асосида рўйхат ишлари ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномасида аҳоли сони, ёши, жинси, маълумоти, диний таркиби, оилавий аҳволи каби бир қатор кўрсаткичлардан ташқари яшаш шароити, даромадлар манбаи, тамаки ва алкоголь маҳсулоти истеъмоли кабир кўплаб кўрсаткичларга эга бўлинади.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM