“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида амалий ишга қўл урилди. Ишсиз оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида вилоят назорат тафтиш бошқармаси томонидан 15 та оилага 4 қутидан 60 қути асалари тарқатилди.
Асал жуда фойдали, шунингдек, харидоргир маҳсулот. Ушбу маҳалла аҳли эл дастурхонига асал етказиб беришни йўлга қўйса ажабмас.